Линклар

Фаластин ва Исроил раҳбарлари учрашуви ҳақида эълон қилинди


Фаластин мухторияти президенти Маҳмуд Аббос ва Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт ўртасидаги учрашув июнь ойида бўлиб ўтади.

Ғазода ЕИ парламенти матбуот котиби Ханс Герт Поттеринг билан учрашув ўтказган Маҳмуд Аббоснинг ўзи шу ҳақда маълум қилди. Бу учрашув Ғазо минтақасидаги икки ҳафталик зиддиятдан сўнг бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг март ойида М.Аббос ва Э.Олмерт ҳар икки ҳафтада учрашиб туришга келишиб олган бўлса-да, уларнинг сўнгги музокараси 15 апрелда бўлиб ўтганди.
XS
SM
MD
LG