Линклар

Бағдод марказида рўй берган портлашда 32 киши ҳалок бўлди, 40дан ортиқ фуқаро жароҳатланди.


Бағдод жануби-ғарбида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатида эса 10 киши ўлди, 15га яқин одам яраланди.

Шунингдек, айрим ахборт агентликлари гувоҳларга таянган ҳолда Молия вазирлигининг Бағдоддаги биносидан уч киши Ироқ полицияси кийимида бўлган шахслар томонидан ўғирлаб кетилганини маълум қилди.

АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги ҳам ўзининг саккиз ҳарбийси ҳалок бўлганини билдирди.

Қўмондонлик хабарига кўра, олти аскар Бағдод шимолида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида нобуд бўлган. Икки ҳарбий эса шу минтақада вертолёт қулаши натижасида ўлган.
XS
SM
MD
LG