Линклар

logo-print

Россия Буюк Британияни Александр Литвиненко ўлимига сиёсий тус беришда айблади.


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Россия махсус хизматининг собиқ ходими А.Литвиненко ўлими атрофидаги можаро Лондон ва Москва ўртасидаги муносабатларга таъсир этиб келмоқда.

Буюк Британия ҳукумати А.Литвиненко ўлимида россиялик тадбиркор Андрей Луговойни айблаб, унинг Лондонга экстрадиция қилинишини сўраб келмоқда. Бироқ куни-кеча Москвада матбуот анжумани ўтказган А.Луговой А.Литвиненко Буюк Британия махсус хизмати ходими бўлгани ва унинг ўлдирилиши ортида Британия махсус хизматлари, қувғиндаги олигарх Борис Березовский ёки рус мафияси турган бўлиши мумкинлигига ишора қилди.
XS
SM
MD
LG