Линклар

logo-print

Украина президенти Виктор Юшченко мамлакат парламентига яна бир кун муҳлат берди.


Украина Олий Радаси уч кундан бери мамлакатда муддатидан аввал парламент сайлови ўтказиш мақсадида конституцияга тегишли ўзгартишларни назарда тутувчи қонунларни қабул қилишга уринмоқда.

Куни-кеча В.Юшченко агар депутатлар белгиланган муддат ичида тегишли қонунларни қабул қилмаса, 60 кун ичида муддатидан аввал сайлов ўтказишни эълон қилиши тўғрисида огоҳлантирди.

Украинада узоқ вақт давом этган сиёсий бўҳрондан сўнг В.Юшченко ва бош вазир В.Янукович муддатидан олдин парламент сайловини 30 сентябрда ўтказишга келишиб олган эди.
XS
SM
MD
LG