Линклар

logo-print

Март ойида Ғазода ўғирлаб кетилган “Би-Би-Си” мухбири Алан Жонстон тасвирланган видеолавҳа намойиш этилди.


Унда Алан Жонстон жангарилар ўзи билан яхши муомала қилаётганини айтган. Шунингдек, “Би-Би-Си” мухбири ўз чиқишида АҚШ ва Буюк Британия ҳукуматларининг Ироқ ва Афғонистондаги сиёсатини танқид қилган.

“Биз Британия ҳукумати мусулмон ерларини, ҳатто у ерда яшовчи халқлар иродасига қарши ҳам босиб олишда давом этаётганини кўришимиз мумкин”, - дейди видеолавҳада Алан Жонстон.

Британия ҳукумати видеолавҳа қачон ва қаерда тасвирга олинганини текшираётганини маълум қилди. Шунингдек, мамлакат бош вазири Тони Блэр унинг ҳукумати Алан Жонстонни озод этиш учун барча имкониятларни ишга солаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG