Линклар

Сурия халқаро трибунал билан ҳамкорлик қилмайди


Сурия ҳукумати Ливаннинг собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририй ўлдирилишида гумонланаётган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун ташкил этилган халқаро трибунал билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди.

Сурия ташқи ишлар вазири Волид ал-Муаллимнинг билдиришича, Сурия бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгашини огоҳлантирган. Сурия БМТнинг Ҳаририй ўлдирилиши юзасидан халқаро трибунал тузиш ҳақидаги резолюциясини Ливаннинг ички ишига аралашиш, деб ҳисоблайди.
XS
SM
MD
LG