Линклар

Тожикистоннинг Бадахшон вилоятида чегара қўшинлари офицерининг жасади топилди.


“Озодлик” радиоси тожик хизмати тарқатган хабарга кўра, Дарвоз туманининг Афғонистон билан чегарага яқин жойлашган Зерада қишлоғида Муқим Муҳаббатов ўз машинасида ўлик ҳолда топилган. Милиция ходимлари офицерга қарата уч марта ўқ узилганини аниқлаган.

Тожикистон расмийлари мазкур воқеа юзасидан тергов бошлаб юборилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG