Линклар

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг куёви Роҳат Алиев Австрияда ҳибсга олинди.


Бироз аввал Қозоғистон Австрия ҳукуматидан Р.Алиевни ўз ватанига экстрадиция қилишни сўраган эди.

Қозоғистонда Р.Алиевга устидан у бош акциядори бўлган “Нурбанк”нинг икки собиқ раҳбари ўғирлаб кетилишига алоқадорлик айби билан жиноят иши очилган.

Шу пайтгача Р.Алиев Қозоғистоннинг Австриядаги элчиси лавозимида ишлаб келаётганди. Бироқ унинг устидан жиноят иши қўзғатилгандан сўнг президент Н.Назарбоев фармони билан элчи лавозимидан четлатилган эди.
XS
SM
MD
LG