Линклар

Ливан шимолида икки кеча-кундуздан буён исломчилар гуруҳлари билан жангалар давом этмоқда.

  • Сарвар Усмон

Ҳукумат қўшинлари замбараклардан "Фатх ал-Ислом" гуруҳи жанггарилари яшириниб олган Фаластин қочқинлари лагерини ўққа тутмоқда. Ўтган тунда Ливан ҳарбийларидан яна икки нафари нобуд бўлди. Жумадан буён ҳаммаси бўлиб камида 20 киши ҳалок бўлди. Камида минг киши жон сақлаётган қочқинлар лагери 20 майдан буён қамал қилинган. Ливан расмийларига кўра, "Фатх ал-Ислом" гуруҳининг "Ал-Қоида" билан боғлиқлиги бор ва унинг сафларида фаластинликлардан ташқари Саудия Арабистони, Жазоир, Тунис ва Сурия фуқаролари мавжуд. Уларнинг кўпчилиги Ироқда ҳам жанг қилган.
XS
SM
MD
LG