Линклар

Германия шимолидаги Росток шаҳрида аксилглобалистлар билан полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди.

  • Сарвар Усмон

Намойишчилар полиция ходимларига ҳужум қилиб, уларга тош отган, дейилади хабарларда. Полиция тарқатган маълумотга кўра, намойишда қарийб ўттиз минг киши қатнашди. Британиядаги "Оксфам" гуманитар ташкилоти вакили Марк Лоусон намойиш пайтида бундай деди: “Биз миллионлаб африкаликлар ҳаёти "Катта Саккизлик" қўлида ўйинчоқ бўлаётганини кўрсатмоқчимиз. Икки йил аввал Шотландияда ўтказилган саммитда Африка учун ёрдамни кўпайтиришга ваъда беришганди. Икки йил ўтди, лекин Германия, Италия, Франция каби давлатлар ўз ваъдадаларидан чиқмади. Шаҳар кўчаларидаги тартибни сақлаш учун 13 минг полиция ходими жалб этилган. Аксилглобалистларнинг норозилик намойишлари "Катта Саккизлик" давлатлари саммити арафасида ўтказилмоқда. Саммит Росток шаҳри яқинидаги Хайлигендаммда ўтказилади”.
XS
SM
MD
LG