Линклар

logo-print

Суданнинг Дарфур вилоятидан қўшни Марказий Африка республикасига қочқинларнинг янги тўлқини қочиб ўтди.

  • Сарвар Усмон

БМТ Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарлигининг хабарига қараганда, асосан аёллар ва болалардан иборат бир ярим нафар атрофидаги қочқинлар хавфсиз жойларга етиб олгунча 10 кун яёв юрган. Қочқинларнинг айтишича, Дарфурдаги улар қочиб чиққан Дафақ шаҳарчасига қуролли араб гуруҳлари мунтазам ҳужум қилмоқда, ҳаводан эса Суданнинг ҳарбий учоқлари ўққа тутмоқда. Судан расмийлари вазиятни шарҳлаб беришдан бош тортди. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс хабар қилди.
XS
SM
MD
LG