Линклар

logo-print

Роҳат Алиев Австриядан ўзини Қозоғистонга топширмасликни сўради.

  • Сарвар Усмон

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг куёви, республиканинг Австриядаги элчиси ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидагиг доимий вакили, куни кеча халқаро қидирувга берилган Роҳат Алиев Алиев Австрия ҳукуматидан ўзини Қозоғистонга топширмасликни сўради.
У кеча Венада ҳибсга олинган эди. Бу ҳақда журналистларга жиноят ишлари бўйича федерал идора вакили Геральд Хестер маълум қилди. Алиевни ҳибсга олиш учун уни ватанга экстрадиция қилиш масаласини кўриб чиқиш зарурати сабаб бўлган. Роҳат Алиевни экстрадиция қилишни сўраб Қозоғистон расмийлари жорий ҳафта бошида Австрияга мурожаат қилган эди. Алиев Қозоғистондаги етакчи банклардан бирининг раҳбари ва унинг ўринбосарини ўғирлаганликда гумон қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG