Линклар

logo-print

АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Туркияни Ироқнинг шимолий ҳудудларига қўшин киритиш ниятидан тийилишга чақирди.


Бу ҳудудда Туркиядаги Курд ишчилари партиясига аъзо бўлган исёнчилар яширингани айтилмоқда.

Хавфсизлик масалаларига бағишлаб Сингапурда ўтаётган анжуманда қатнашаётган Р.Гейтс АҚШ ҳукумати Туркиянинг Ироқнинг чегарадош ҳудудларида ҳарбий ҳаракатлар қилишга қаратилган ҳар қандай уринишига қарши бўлиши ҳақида баёнот берди.

Туркия ҳукумати ҳозир бу ҳудудга курд исёнчиларига қарши кураш ҳаракатлари учун қўшимча ҳарбий сафарбар қилган.
XS
SM
MD
LG