Линклар

logo-print

Куба телевидениеси сўнгги тўрт ой ичида илк бор Фидел Кастро тасвири туширилган кадрларни намойиш этди.


Унда Куба лидерининг Вьетнам коммунистик партияси бош котиби Нонг Дик Ман билан учрашуви акс этган. Кадрда 80 ёшли Фидел Кастро соғлиғи анча тикланган ҳолда кўринган.

Ўтган йилнинг 31 июлида оғир жарроҳлик амалиётидан ўтганидан сўнг Фидел Кастро мамлакат жамоатчилигига жуда кам кўринаётган эди. Мамлакат бошқарувини эса у укаси Раул Кастрога топширган.
XS
SM
MD
LG