Линклар

Ливан шимолидаги Триполи шаҳри яқинида уч кундан буён жанглар тинмаётир.


Ливан армияси вертолёт, танк ва артиллерия воситасида “Фатҳ ал-Ислом” жангарилари яширингани гумон қилинган фаластинлик қочқинлар лагерини ўққа тутмоқда.

Ливан бош вазири Фуад Синиора жангариларга таслим бўлишни таклиф қилди ва акс ҳолда уларнинг ҳаммаси яксон этилишидан огоҳлантирди.

Бош вазирнинг айтишича, жангарилар сони 250 га яқин. Айни вақтда қочқинлар лагерида 3 мингга яқин тинч аҳоли вакиллари ҳам бор.

Жанг ҳаракатлари домига тушиб қолган бу лагерда 20 майдан буён юзга яқин одам ўлди.
XS
SM
MD
LG