Линклар

Аксилглобалчилар ва полиция тўқнашуви


Германиянинг Росток шаҳрида аксилглобалчилар ва полиция вакиллари ўртасида қонли тўқнашув юз берди.

2 июнь куни бу шаҳарда 30 мингга яқин аксилглобалчи иштирокида намойиш бўлиб ўтди ва намойиш чоғида жанжал чиқиб, полиция билан тўқнашув бошланиб кетди. Намойишчилар 433 полициячини калтаклади. Полициячилардан 30 нафари оғир жароҳат олди.165 намойишчи қўлга олинди.

“Биз Африка муаммолари, қашшоқлик ва иқлим ўзгариши масалаларига жамоатчилик эътиборни тортмоқчи эдик. Аммо намойишчилар сафига зўравонлик ҳаракати тарафдорлари ҳам қўшилиб кетди. Кейин тинчлик сақлашга бўлган уринишларимиз фойда бермади”, - деди намойиш ташкилотчиларидан бири бўлмиш “Гринпис” ташкилоти вакили Карстен Смит.

Бу намойишлар “катта саккизлик” давлатлари раҳбарларининг 6-8 июнь кунлари Хайлигендамм шаҳрида бўладиган учрашуви олдидан уюштирилди.
XS
SM
MD
LG