Линклар

Тўрт шахсга айблов эълон қилинди


АҚШда Нью-Йорк шаҳридаги Жон Кеннеди аэропортига ҳужум уюштиришни режалаганликда гумонланган тўрт шахсга айблов эълон қилинди.

Айбланганлардан уч нафари қўлга олинган. Жиноятда гумон қилинаётган тўртинчи шахс эса қидирувда.

Нью-Йорк федерал прокурори Рослинн Маускопф террорчилик ҳужуми режалаштирилгани ҳақида гапиришга асос етарли эканини айтди.

Гумондорлардан бирининг даъватномасини ўқиб берган прокурор унда: “Ҳар гал Кеннеди аэропортига зарба етказганингизда сиз АҚШга оғриқли зарба берган бўласиз. Америкаликлар учун бу аэропорт гўёки тирик одамдай азиз. Агар айнан шу аэропортга ҳужум қилсангиз, бутун мамлакат чуқур қайғуда қолади. Бу худди Кеннедини иккинчи марта ўлдирган каби таъсир қилади”, - деб ёзилганини таъкидлади.

Нью-Йорк шаҳри ҳуқуқ-тартибот органлари тахминича, бу шахслар аэропортни ёқилғи билан таъминловчи қувурни портлатишни кўзлаган.
XS
SM
MD
LG