Линклар

Эрон ташқи ишлари вазири Муҳаммад Али Ҳусайний АҚШ ҳукуматини Эроннинг ички ишларига аралашганликда айблади.


Унинг бу айблови АҚШ томони Эронда ҳибсга олинган, Эрон ва Америка қўшфуқаролигига эга тўрт шахсни қўйиб юборишни талаб қилганидан сўнг янгради.

Али Ҳусайний сўзларига кўра, бу шахслар Эрон фуқароси ва уларга нисбатан ҳозир тергов бормоқда. Бу тўрт шахсдан бири “Озодлик” радиосининг Эрон хизмати мухбиридир.

Куни-кеча АҚШ президенти Жорж Буш бу тўрт шахсни зудлик билан ва ҳеч қандай шартсиз қўйиб юборилишини талаб қилган эди. АҚШ Эроннинг бу фуқаролар АҚШ фойдасига жосуслик қилгани ҳақидаги иддаоларини қатъий инкор этмоқда.
XS
SM
MD
LG