Линклар

Ўзбекистон фуқароси кўплаб қотилликлар қилганига иқрор бўлди.


Душанбе шаҳри прокурори Юсуф Юсуфзод “Озодлик” радиосига берган интервьюсида Ўзбекистоннинг Қарши туманилик фуқаро, қатор қотилликларда гумонланиб ҳибсга олинган Шерали Эргашев айбига иқрор бўлганини билдирди.

“Тожикистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ўзбекистонлик Ш.Эргашев Тожикистон фуқаролари Сабина Тўраева, Манижа Остонаева ва Мавзуна Салимовани ўлдирганликда гумонланиб жорий йил февралида қўлга олинган эди. Терговда Эргашев ўз гуноҳига тўла иқрор бўлди. Мазкур жиноят иши Душанбе шаҳри судига юборилди”, - деди прокурор.

Ўзбекистон расмий идораларидан Душанбе шаҳри прокуратурасига юборилган маълумотларга кўра, Ш.Эргашев илгари ҳам Қарши туманида қотиллик содир этган ва 23 йилга озодликдан маҳрум этилган. У жазонинг уч йилини ўтаганидан сўнг шартли равишда озодликка чиқарилган.
XS
SM
MD
LG