Линклар

Туркия курд исёнчиларига қарши Ироқ ҳудудида ҳам ҳарбий амалиётлар ўтказиш ҳуқуқига эга.


Анқарада Европа Иттифоқи расмийлари билан учрашган Туркия ташқи ишлар вазири Абдулла Гул ана шундай баёнот берди.

Туркия ҳукумати Ироқни ўзига макон қилиб олган курд исёнчиларига қарши ҳарбий амалиётлар ўтказиш масаласини муҳокама этмоқда.

Шунингдек, Курдистон ишчилар партияси жангариси Туркия шарқида полиция участкасига ҳужум қилгани ҳам хабар қилинмоқда. Бу ҳужумда полициянинг саккиз ходими ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG