Линклар

Ливандаги яна бир қочқинлар лагерида тўйнашув рўй берди.


Хабарларга кўра, ҳозир ҳукумат кучлари мамлакат жанубидаги Сайда шаҳридаги фаластинлик қочқинлар лагерида беркинган “Жун аш-шам” ҳаракати жангариларига қарши ҳарбий амалиёт ўтказмоқда. Тўқнашувларда ҳукумат кучларининг 2 аскари ҳалок бўлган ва 3 нафари жароҳатланган.

Ливан шимолида ҳам жанглар давом этмоқда. Ҳукумат кучлари Наҳр ал-Барид қочқинлар лагерида беркинган “Фатҳ ал-ислом” жангариларига зарбалар бермоқда. 20 майдан буён давом этаётган тўқнашувларда юзга яқин фуқаро нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG