Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Бушнинг Чехияга сафари бошланди.


АҚШ президенти Чехия расмийлари билан учрашиб, Вашингтоннинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими қуриш режасини муҳокама этади.

Жорж Бушнинг Марказий Европага сафари арафасида Россия президенти Владимир Путин агар Вашингтон режасидан қайтмаса, Россия бунга жавобан ўз ракеталарини Европадаги нишонларга қаратиши тўғрисида огоҳлантирди.

“Агар Европага ракета ҳужумидан мудофаа тизими жойлаштирилгудек бўлса, бугун ҳам огоҳлантирмоқчиман, бунга муносиб жавоб бўлади. Биз ўз ҳимоямизни таъминлашимиз шарт. Бундай жараён бошланишига биз сабабчи эмасмиз”, - деди Владимир Путин.

Шунингдек, Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШнинг бу мудофаа тизими Эрон ракеталарига қарши қаратилгани ҳақидаги гапларни “йилнинг энг яхши ҳазили”, дея таърифлади. Унинг айтишича, Эронда Европагача учиб борадиган ракеталарнинг ўзи йўқ.
XS
SM
MD
LG