Линклар

logo-print

БМТ сўнгги ярим йилда Эрондан афғонистонлик юз мингга яқин қочқин депортация қилинганини билдирди


Расмий Теҳрон 2008 йилнинг март ойига қадар афғонистонлик бир миллионга яқин қочқинни депортация қилиш режасини эълон қилган.

Афғонистон ҳукумати қочқинларни қабул қилиб олиш имконияти бўлмагани учун Эронни бу фуқароларни қувиб чиқармасликка чақирмоқда.

Шунингдек, Покистон ҳам 15 июнгача 200 мингга яқин афғон қочқини жон сақлаётган тўртта лагерни ёпишини билдирди. БМТ маълумотига кўра, Покистонда рўйхатга олинган икки миллионга яқин афғонистонлик истиқомат қилади.
XS
SM
MD
LG