Линклар

Қандаҳор вилоятида толибларнинг 20га яқин жангариси йўқ қилинди.


Афғонистондаги халқаро кучлар қўмондонлигининг билдиришича, жангарилар вилоятнинг Шоҳ Вали туманида халқаро кучларга ҳужум қилган. Тўрт соат давом этган жангда коалиция ҳарбий ҳаво кучлари ҳам иштирок этган.

Афғонистон ҳукумати эса “Толибон” ҳаракатининг ўтган ойда ўлдирилган етакчи дала қўмондони мулла Дадуллоҳ жасадини унинг оила аъзоларига қайтаришга розилик берди.

Афғонистон соғлиқни сақлаш вазири Амин Фотимийнинг “Озодлик” радиосига билдиришича, мулла Дадуллоҳ жасади жангарилар қўлида бўлган афғонистонлик беш нафар тиббиёт ходимига алмашилади.

Бироқ “Толибон” ҳаракати матбуот котиби мулла Дадуллоҳнинг жасади белгиланган вақтга қайтарилмагани боис, жангарилар қўлида бўлган тиббиёт ходимларидан бири қатл этилганини маълум қилди.

Мулла Дадуллоҳнинг укаси “Ал-Қоида” раҳбари Усама бин Лодин унга таъзия мактуби йўллаганини билдирди
XS
SM
MD
LG