Линклар

Тожикистондаги тахминан 130 мингдан ортиқ қашшоқ оилага берилган имтиёзлар мамлакатни қўшниси Ўзбекистондан қарздор қилиб қўймоқда.


“Тожикгаз” давлат унитар корхонаси бошлиғи ўринбосари Шавкат Шоимовнинг билдиришича, жорий йилда қарийб 130 мингдан ортиқ имтиёзли оила учун ҳукумат ўз бюджетидан 12 миллион сомоний ёки тахминан 3,5 миллион доллар товон пули ажратилган.

“Фойдаланилган табиий газ пулини тўлаш Молия вазирлиги томонидан пайсалга солинаётгани боис, Ўзбекистон олдидаги қарзимиз ортмоқда”, - деди Ш.Шоимов.

Унинг айтишича, ҳозир Тожикистон аҳолисининг 20 фоизигина табиий газ билан таъминланган, холос.
XS
SM
MD
LG