Линклар

Тожикистон жанубида селдан уч киши нобуд бўлди.


Тожикистон Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролар мудофааси қўмитаси матбуот хизмати бошлиғи Дўстмурод Забировнинг “Озодлик” радиоси мухбирига айтишича, Хатлон вилоятининг Жиликўл вилоятида 30 ёшли Қурбон Саидов, 28 ёшли Умида Эргашева ва 50 ёшли Зарҳол Рўзиевани сел олиб кетган. Кабадиён туманида аҳолининг ўнлаб уй-жойи вайрон бўлган, бир неча юз гектар пахта майдони, сув таъминоти иншоотлари ва томорқаларни лойқа босган.

Қўмита маълумотига кўра, Ваҳдат, Файзобод туманларида ҳам сурункали ёмғир оқибатида дарёлар ва каналлар тошиб, уйлар ва экин майдонларига зарар келтирган. Табиий офат зарарларини махсус комиссия ҳисоб-китоб қилмокда.
XS
SM
MD
LG