Линклар

Афғонистон жанубида НАТОнинг уч аскари ҳалок бўлди.


Бу ҳарбийлар халқаро кучлар ва жангарилар ўртасида рўй берган тўқнашувда ўлдирилди.

Шунингдек, АҚШ бошчилигидаги кучлар Ўрузғон вилоятида “Толибон” жангариларига қарши ҳарбий ҳаракатлар ўтказди. Оқибатда икки жангари йўқ қилиниб, тўққизга яқини ҳибсга олинди.

Афғонистонда “Тинчлик” хусусий радиоси журналисти Зокия Зокий Парван вилоятида номаълум шахслар томонидан отиб кетилди. Бу Афғонистонда бир ҳафта ичида ҳалок бўлаётган иккинчи журналист аёлдир. 31 май куни Кобулда маҳаллий телеканал мухбири Шоқиба Санга Амай ҳам ўлдириб кетилган эди. Афғонистоннинг Мустақил журналистлар уюшмаси мазкур қотилликлар борасида чуқур ташвиш билдирди.
XS
SM
MD
LG