Линклар

Ташвишли давлатлар қаторида Ўзбекистон ҳам бор


“Демократия ва хавфсизлик” масаласига бағишланиб, Прагада ўтказилган анжуман иштирокчилари жаҳон ҳамжамиятини авторитар давлатлардаги мухолифатчилар ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Мазкур анжуманнинг биринчи кунида АҚШ президенти Жорж Буш ҳам чиқиш қилди. Унда АҚШ раҳбари бир неча мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон, Россия, Хитой каби давлатлардаги демократия ва инсон ҳуқуқлари аҳволи борасида ташвиш билдирди. Жорж Буш Вашингтон тоталитар давлатлардаги мухолиф ҳаракатлар ва диссидентларга молиявий кўмак кўрсатишни икки баробар кўпайтирганини маълум қилди. Шунингдек, Прага анжумани иштирокчилари барча авторитар давлатларни сиёсий маҳбусларни зудлик билан озод этишга чақирди.
XS
SM
MD
LG