Линклар

Германияда “катта сиккизлик” давлатлари раҳбарлари анжумани иш бошлади.


Унда АҚШ, Россия, Буюк Британия, Япония, Канада, Франция, Италия ва Германия раҳбарлари иштирок этмоқда.

Анжуманда долзарб мавзулар, жумладан, глобал иқлим ўзгариши, Африка давлатларига кўмак дастури, Косово масаласи ҳамда АҚШнинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизимини жойлаштириш режаси муҳокама этилади.

Анжуман бошланишидан аввал АҚШ президенти Жорж Буш Германия канцлери Ангела Меркел ва Япония бош вазири Синзо Абэ билан учрашди.

Ангела Меркел билан учрашувда Жорж Буш Киото протоколидан кейин қабул қилинган иқлим ўзгариши шартномасига хайрихоҳ эканини айтди.

“Мен бу ерга сиз билан мазкур шартнома борасида яқиндан ишлаш иштиёқи билан келдим. Шартноманинг асосий мақсадларидан бири атмосферада иссиқхона эффектини пасайтиришдир. Яна бир мақсадимиз энергетика масаласида янада мустақилроқ бўлишдир, аниқроғи бизнинг дўстларимиз бўлган ва бўлмаган ҳудудлардан нефть маҳсулотлари келишини таъминлашдир”, - деди Жорж Буш.

Германияда “катта саккизлик” анжуманига қарши норозилик намойиши ҳам бўлиб ўтмоқда. Полиция ходимлари анжуман ўтказилаётган шаҳарча томон юриш қилган намойишчиларга қарши сув сепиб, кўздан ёш оқизувчи газ қўллашга мажбур бўлди.
XS
SM
MD
LG