Линклар

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Интернетда очиқ мулоқот ўтказди.


Уч соат давомида Қозоғистон раҳбари Интернет орқали берилган саволларга жавоб қайтарди. Даставвал у мамлакат иқтисодиёти, соғлиқни сақлаш ва маориф соҳаларидаги саволларга жавоб берди. Матбуот эркинлиги тўғрисидаги саволга жавоб қайтарган Н.Назарбоев ОАВ қонун доирасида ишлаши шартлигини таъкидлади.

Шунингдек, Н.Назарбоев ўз куёви Роҳат Алиев устидан очилган жиноят ишини шахсан назорат қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG