Линклар

logo-print

Туркия ҳукумати Ироқ чегарасига яқин бир нечта ҳудудни “муваққат хавфсизлик зоналари”, деб эълон қилди.


Ахборот агентликларининг билдиришича, мазкур ҳудудларга кириш чекланади, йўловчи ташувчи самолётлар ҳам бу ҳудудни четлаб ўтиши шарт.

Айни пайтда Туркия қўшинлари Ироқ чегарасига яқин ҳудудда курд исёнчиларига қарши кенг қамровли ҳарбий ҳаракатлар ўтказмоқда.

Шунингдек, Туркия ҳукумати ўз ҳарбийларининг куни-кеча Ироқ ҳудудига бостириб киргани тўғрисидаги хабарларни кескин рад этди.
XS
SM
MD
LG