Линклар

logo-print

Хитой АҚШ президенти Жорж Бушни кескин танқид қилди.


Бунга АҚШ раҳбарининг 5 май куни Прагадаги демократия масалаларига бағишланган учрашув чоғида таниқли уйғур фаоли Робия Қодир билан учрашгани сабаб бўлди. Хитой ҳукумати Жорж Бушнинг бу ҳаракатини Хитойнинг ички ишларига аралашиш, дея баҳолади.

1990 йилда Робия Қодир Хитойда жосусликда айбланиб, олти йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Хитой ҳукуматини мамлакатдаги уйғур ва бошқа миллат вакилларига репрессиялар қўллашда айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG