Линклар

Душанбе шаҳрида бир эркак ҳайвонлар канаси чақиши оқибатида вафот этди.


Шундан сўнг пойтахтга яқин Рудакий туманидан бўлган 25 ёшли Баҳром Носировнинг оиласи ва у ётган шифохона ходимлари 14 кун давомида карантин қилинди.

Шифокорлар ёз пайтида кўпаядиган каналардан эҳтиёт бўлишни тавсия
қилмоқда. Уларнинг айтишича, касаллик чорва молларига тушган канани териб ташлаётганда ҳам юқиши мумкин. Бадан ҳарорати кўтарилиши, оғиз-бурундан ва бошқа жойлардан қон кетиши, кана чаққан жойнинг қизариб, шишиши касалликнинг асосий белгилари ҳисобланади.

Тожикистонда жорий йилда ўнга яқин одам шундай касаллик аломатлари билан шифокорларга мурожаат қилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG