Линклар

Ироқдаги навбатдаги зўравонликларда ўнлаб фуқаро қурбон бўлди.


Ироқ полициясининг билдиришича, қуролланган шахслар Канаан шаҳрида маҳаллий полициянинг юқори лавозимли ходими хонадонига бостириб киргани оқибатида 14 киши, жумладан, амалдорнинг турмуш ўртоғи ўлдирилган ҳамда тўрт фарзанди ўғирлаб кетилган. Ироқ жанубида эса иккита машинага ўрнатилган бомба портлашидан 15 киши ҳалок бўлган, 30дан ортиқ одам жароҳатланган.

Ироқ шимолида ҳам шиалар масжиди ва полиция назорат пункти ёнида қўпорувчилик ҳаракати амалга оширилди. Бу ҳужумларда 30га яқин одам ҳалок бўлди. Маҳаллий расмийлар жабр кўрганлар сони ортиб бориши мумкинлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG