Линклар

Марказий разведка бошқармаси Европа қамоқхоналаридан фойдалангани ойдинлашди.


Европа кенгашининг швейцариялик сенатори Дик Марти тайёрлаган ҳисоботда айтилишича, НАТО ва АҚШ ҳукумати 2001 йилда ўзаро келишиб, МРБга терорризмда гумон қилинган шахсларни Европа қамоқхоналарида сақлашга рухсат берган. Европанинг бир қанча ҳукуматлари, жумладан, Польша ва Руминия раҳбарияти бундай қамоқхоналар тўғрисида маълумотга эга бўлган.

Шунингдек, Дик Марти Германия ва Италия ҳукуматларини ҳисоботга оид маълумотларни тўплашга тўсқинлик қилганликда айблади.

ЕИ раҳбарияти ҳисобот натижалари борасида чуқур ташвиш билдирди.
XS
SM
MD
LG