Линклар

logo-print

“Катта саккизлик” саммитида иштирок этган АҚШ президенти Жорж Буш Польшага келди.


Варшавада АҚШ раҳбари Польша президенти Лех Качиньский билан музокаралар ўтказиши кутилмоқда. Музокараларда Вашингтоннинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режаси муҳокама этилади.

Куни-кеча “катта саккизлик” анжумани доирасида АҚШ раҳбари Россия президенти билан учрашиб, мазкур режани муҳокама қилган эди. Владимир Путин бу режа атрофидаги вазият ечими сифатида Озарбойжондаги ракета ҳужумига қарши радар базасидан биргаликда фойдаланишни таклиф этди.

Озарбайжон ҳукумати В.Путин таклифини АҚШ ва Россия расмийлари билан муҳокама қилишга тайёр эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG