Линклар

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Ричард Баучер Бишкекда Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев билан учрашди.


Учрашувда икки давлат ўртасидаги иқтисод, сиёсат ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

Шунингдек, Р.Баучер ташқи ишлар вазири Эднан Қорабоев ва бош вазир Олмос Отамбоев билан ҳам музокаралар ўтказди.

Р.Баучернинг нодавлат ташкилотлар вакиллари билан мулоқотида эса Қирғизистондаги конституциявий ислоҳотлар, матбуот эркинлиги каби масалалар кўтарилди.
XS
SM
MD
LG