Линклар

Ливан армияси мамлакат шимолидаги фаластинлик қочқинлар лагерига ўрнашиб олган жанггариларни ўққа тутишни давом эттирмоқда.

  • Ҳасанжон

Қарийб уч ҳафтадан бери отишмалар тўхтамаётган Нахр ал-Баред лагерида яшовчи 40 минг қочқиннинг асосий қисми ўз уйларини тарк этган. “Фатх ал-Ислам” аъзолари экани айтилаётган жанггарилар сўнгги нафасгача курашни давом эттиришга ваъда берган. 20 май куни биринчи тўқнашув содир бўлганидан бери тахминан 100 одам нобуд бўлди. Уларнинг ярмини Ливан ҳарбийлари ташкил этади. Бу Ливанда 1975-1990 йиллардаги фуқаролар урушидан кейин содир бўлган энг шиддатли тўқнашувлар экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG