Линклар

Бағдод расмийлари Туркияни Ироқ шимолидаги курдлар яшайдиган минтақаларни шу ҳафтада тўплардан муттасил ўққа тутганликда айблади.

  • Ҳасанжон

Ироқ Ташқи ишлар вазирлигининг шу ҳақдаги норозилик нотаси Бағдоддаги Туркия элчихонаси расмийларига топширилди. Ҳужжатда 6 ва 7 июнь кунлари турк ҳарбийларининг тўплардан ўт очгани оқибатида Дохук ва Ирбил минтақаларига “катта зарар етгани” билдирилган. Мазкур баёнот тўплардан ўт очилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқловчи Ироқ ҳукуматининг дастлабки тасдиғидир. Туркия ҳукумати мамлакат ҳудудига ҳужумлар уюштираётган курд жанггариларига қарши амалиётлар амалга ошириш учун Ироқ чегараси яқинига кўп сонли ҳарбий куч тўплагани айтилаётган эди.
XS
SM
MD
LG