Линклар

logo-print

Бағдод жанубида жойлашган Ал-Искандарияда худкуш кимса амалга оширган портлаш оқибатида ироқлик 12 ҳарбий нобуд бўлди, ўттизга яқини яраланди.

  • Ҳасанжон

Бағдод шарқида йўл четига ўрнатилган бомба портлатилгани оқибатида ўтиб кетаётган кичик автобус йўловчиларидан беш одам халок бўлди, 12 нафари яраланди.
Айни пайтд АҚШ ҳарбийлари назоратида бўлган Ироқ жанубидаги қамоқхонага ракета ёки минамёт снаряди тушиб портлагани оқибатида олти маҳбус нобуд бўлди, элликка яқини яраланди.
АҚШ ҳарбийларига кўра, Басра порт шаҳри яқинидаги “Букка” лагерига 9 июнь куни уюштирилган ҳужумда америкалик ҳарбийларга зарар етмаган. Мазкур ҳужум тафсилотлари ҳақида бошқа маълумот тарқатмади.
XS
SM
MD
LG