Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Буш Римда Италия Бош вазири Романо Проди билан учрашди.

  • Ҳасанжон

Музокарадан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Буш Рим папаси Бенедикт XVI билан Ватиканда бўлган учрашувда Ироқ ҳукумати мамлакатда камчиликни ташкил этган насронийлар билан бағрикенглик борасида келишувга эришиш учун саъй ҳаракат қилаётганини унга айтганини маълум қилди.
Романо Проди АҚШ раҳбари билан сўзлашув чоғида бошқа масалалар қатори Косова, Ливан ва Афғонистондаги вазият муҳокама қилинганини айтди. Буш Косова келажагини ҳал қиладиган вақт келганини айтди. АҚШ президентининг ташрифига қарши режалаштирилган норозилик намойишида қатнашиш учун минглаб сўлчилар ва Ироқ урушига қарши фаоллар Римга тўпланмоқда.
XS
SM
MD
LG