Линклар

Эрон расмийлари келиб чиқиши эронлик бўлган учинчи АҚШ фуқароси ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотни тақсдиқлади.


Али Шокирийнинг ҳибсга олинганини Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Муҳаммад Али Ҳусайний эълон қилди. Шу пайтгача АҚШ ва Эрон фуқаролигига эга бўлган икки олим Ҳолиҳ Исфандиёрий ва Киан Тожбаҳш Эронда жосусликда айбланиб ҳибсга олинган эди. АҚШ ва Эрон фуқаролиги бўлган яна бир аёл, Фардо радиосининг мухбири Парназ Азима аксил-инқилобий фаолиятда айбланган ва гаровга озод қилинган. АҚШ Давлат Департаменти бу айбловларни “асоссиз”, деб атамоқда.
XS
SM
MD
LG