Линклар

Вашингтон Эрон ва Шимолий Корея каби давлатларнинг эхтимолий ракета зарбалари хавфидан ҳимояланиш чораларини биргаликда мухокама этиш борасидаги Москва интилишини олқишламоқда.


АҚШ президенти Жорж Буш Россия президенти Владимир Путиннинг Озарбайжондаги Габала радиолокацион станциясидан биргаликда фойдаланиш таклифини ижобий баҳолаган. Албания пойтахти Тиранада мухбирлар билан мулоқоти чоғида АҚШ раҳбари Россия Президенти Владимир Путиннинг Европага жойлаштирилиши режаланган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимига муқобил таклифи кўриб чиқлишини айтди.
“Менимча, Путиннинг баёноти муҳим бўлди. У бирга ишлаш имкониятлари борлигини тушунди. Дарвоқе, дўстлар ана шундай иш қилишини айтиб ўтишим керак. Россия бизнинг душманимиз эмас. Аввал ҳам айтиб ўтганимидек, Совуқ уруш тугаб бўлган”, - деди Буш.
Ушбу масала Москва раҳбарининг июл ойида АҚШга сафари чоғи яна мухокама этилади. Айни пайтда Россия президентининг ушбу таклифига Эрон кескин норозилик билдирган. Айни пайтда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Габала радиолокацион станциясидан бирга фойдаланиш ҳақидаги Россиянинг Қўшма Шататларга қилган таклифига эҳтиёткорона муносабат билдирди. Агар мазкур таклиф қабул қилиниб режа амалга ошса, бу Россия билан Қўшма Шататлар ўртасидаги ҳамкорликнинг “янги элементи” бўлажагини таъкидлади Алиев. Лекин, деди у, таклифнинг барча жиҳатлари бўйича келишиб олиш учун музокаралар керак бўлади. Россиянинг таклифи, Қўшма Шататлар Чехияда ўрнатишни режалаган радар станциясига муқобил ўлароқ илгари сурилди. Москва бу мазкур радар станцияси ёрдамида Россия ҳудудларини кузатиш имкониятига эга бўлиши мумкинлигидан хавотирда.
XS
SM
MD
LG