Линклар

logo-print

Қозоғистонда икки мухолиф партия бирлашажаги ҳақда баёнот берди.


Қозоғистондаги Социал-демократлар умуммиллий партияси раиси Жармахан Туёқбой бу ҳақда Озодлик мухбирига шуларни айтди.
"Социал-демократлар умуммиллий партияси ва чинакам оқ йўл партияси узоқ олиб борган маслаҳатлашувлардан сўнг бирлашишга, ягона сиёсий куч бўлиб бирлашишга қарор қилди. Бундан мақсад хокимиятга келиш ва Қозоғистонда чинакам демократик жамият қуришдир", - деди Жармахан Туёқбой.
Чинакам оқ йўл парияси ҳамраиси Булат Абилов бирлашишдан кўзланган яна бир мақсад иқтидордаги партияга бас кела оладиган муқобил сиёсий куч бўлиш эканини айтди.
"Бундан мақсад, Нурсултон Назарбоевнинг "Нур Отан" партиясига алтернатива яратиш. Биз демократик мухолифат ягона куч бўлиб бирлашиб хокимият тепасига келишга тайёрмиз. "Нур Отан" партиясини енгамиз ва бунга мен юз фоиз аминман", - деди Булат Абилов.
XS
SM
MD
LG