Линклар

Эрон энергетиклари Тожикистонда яна иккита ГЭС куради.


Авазбек Алиев

"Барки тожик" холдинг компанияси бош мухандиси уринбосари Рашид Гулов Зарафшон дарёсида 17та кичик ГЭС қурилиши режалаштирилганини ва Эрон энергетиклари Душанбега сафари чоғида бу ҳудуддаги Айний ГЭСи ҳмда Вахш дарёсидаги Шўробод ГЭСи қурилишини ўз зиммасига олганини тасдиқлади.
"Йилига 1000 мегаватт соат электр қуввати ишлаб чиқарадиган Шўробод ва 160 мегаватт соат электр қуввати ишлаб чиқарадиган Айний ГЭСлари қурилишига оид лойиҳаларнинг умумий қиймати ҳозирча аниқланмаган”, деди Рашид Гулов.
Эрон сув ва энергетика вазири ўринбосари Расул Заргарий Сангтуда – 2 ГЭСи қурилишига оид ишларнинг жадаллаштирилиши учун зарур чора-тадбирлар кўрилганини билдирган. Эслатиш жоизки, қуввати 220 мегаватт соат булган Сангтуда - 2 ГЭСи Эрон энергетиклари томонидан 2011 йилга қадар қуриб тугатилиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG