Линклар

Эрон ҳам Афғонистон ҳукуматига ҳам “Толибон” жанггариларига қўмак бермоқда.


Авазбек Алиев

НАТОнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонларидан бири АҚШ армияси генерали Дан Макнейл буни исботловчи далиллар мавжуд, дея баёнот берди. Унга кўра, расмий Теҳрон Афғонистон ғарбида йўл ва электр тармоқларини таъмирлашда иштирок этмоқда. “Бироқ, –деди генерал,- “Толибон” жанггарилари қўллаётган услублар уларга эронлик мутахассислар кўмак бераётганини кўрсатиб турибди”.
Айни пайтда Эрон ҳукумати барча иддаоларни рад этиб, эронлик шиаларнинг Афғонистондаги суннийлар ҳаракатини қўллаб-қувватлашда маъно йўқлигини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG