Линклар

Ғазо минтақасида фракциялар ўртасида давом этаётган тўқнашувларда камида 20га яқин одам ҳалок бўлди.


Авазбек Алиев

Хабарларга кўра, 12 июнь куни “Ҳамас” жанггарилари Ғазода “Фатх” хавфсизлик хизматининг маъмурий биносига ҳужум қилган. Бироз аввал Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос “Ҳамас” етакчиларини қуролли инқилобни амалга оширишга уринаётганликда айблаган эди. Душанба куни Фаластин бош вазири Исмоил Ҳония хонадони ҳам ўққа тутилди. Оқибатда бош вазир уйи вайрон бўлди, бироқ бинода бўлганлардан ҳеч кимга зарар етмади. Шунингдек, кеча эрталаб Фаластин ҳукумати мажлис ўтказаётган бинога ҳам ҳужум қилинган эди. Мазкур ҳужум оқибатида ҳеч кимга зарар етмади.
XS
SM
MD
LG