Линклар

АҚШ ва Россия Европада оддий қуроллар тўғрисидаги битимни тиклаш борасида ҳамкорлик қилишга иштиёқ билдиришган.


Бу ҳақда ушбу битим иштирокчиларининг Венада ўтган фавқулодда йиғинида баён қилинди. Май ойида Россия ушбу битимни НАТОга аъзо барча давлатлар ратификация қилмас экан битим шартларига амал қилмаслигини билдирган эди. Ўз навбатида НАТОга аъзо давлатлар Россия ўз қўшинларини Грузия ва Молдовадан олиб чиққан тақдирдагина оддий қурол-яроғлар тўғрисидаги битимни ратификация қилишларини айтишган. Венадаги учрашув Россия таклифи билан ўтказилмоқда. Учрашувдан аввал ўтказилган матбуот анжуманида Россия делегацияси раҳбари Анатолий Антонов Москва оддий қуроллар тўғрисидаги битимга мораторий эълон қилмагани ва ундан чиқиш тўғрисида гапирмаётганини маълум қилди. Анатолий Антоновга кўра, Москва “Европадаги оддий қуролли кучлар тўғрисида”ги битимни қайта кўриб чиқишни истамоқда. ”Келинглар, биргаликда мазкур вазиятда қандай яшашимиз ва Европада оддий қуролли кучлар устидан самарали назорат бўлиши тўғрисида ўйлаб кўрайлик” - деди Россия делегацияси раҳбари. Европада оддий қурол-яроғлар тўғрисидаги битим 1990 йилда имзоланган эди.
XS
SM
MD
LG