Линклар

Ғазо минтақасида Фаластин гуруҳлари ўртасида қуролли тўқнашувлар давом этмоқда.


Хабарларга кўра, Хамас исломий гуруҳи жанггарилари Фатх ҳаракати хавфсизлик кучларининг Ғазо шимолидаги истехкомларини ишғол этган. Ғазодаги отишмаларда сешанба куни 27 одам нобкд бўлган. Айни куни Хамас етакчиси бўлган Бош вазир Исмоил Хония уйи ҳамда Мухторият раҳбари Фатх етакчиси Муҳмуд Аббос қароргоҳи ўққа тутилган эди. Душанба кунидан бери Фаластиндаги Фатх ва Хамас ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида 30 зиёд одам нобуд бўлди. Фаластин раҳбари Махмуд Аббос томонларни ўт очишни тўхтатишга чақирган. Европа Иттиифоқи Фаластинда фуқаролар уриши хавфи ҳақида огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG