Линклар

logo-print

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари фаоли Гулбаҳор Тўраева шартли равишда озод қилинган.


Андижон вилоят маҳкамаси Тўраеванинг аппеляцион аризасини кўриб чиқиб, дастлаб белгиланган олти йиллик қамоқ жазосини уч йиллик шартли жазога ўзгартирган. Би Би Си хабарига кўра, Гулбаҳор Тўраева суд залидан озод этилган. Бу қарор сешанба куни Андижон вилоят суди аппеляция комиссияси томонидан қабул қилинган. 40-ёшли Гулбаҳор Тўраева, «Анима кор» ҳуқуқ ҳимояси ташкилотининг рахбари, шу йилнинг январида «Эрк» муҳолифат партиясига тегишли китоблар билан ўзбек қирғиз чегарасини кесиб ўтаётган пайтида ҳибсга олинган ва кейинчалик олти йиллик қамоқ жазосига тортилган эди.
XS
SM
MD
LG